Био Трибестерон

Био Трибестерон#1
Био Трибестерон
Xarakteristikalar
Ta'rif
To'liq ma'lumot
Ma'lumotlar yangilandi: 01.12.2024
230 000 so'm

Ta'rif

 

Био Трибестерон® 60 капсула

Капсула № 60, капсулалар ичакда эрувчан, қаттиқ, рангсиз ва ўлчами № 00. Капсуланинг таркиби: Желатин – 75,44 мг ранг берувчиларсиз, “Ҳалол”сертификатига эга.

Таркиби: 1 капсуладаги фаол моддалар. ( Якорцы стелющиеся) яьни- Трибулус террестрис 500 мг, Цинк-Zn 40 мг; Ёрдамчи моддалар: Крахмал, МКЦ, Калций стеарат.

Фармакологик таъсир:

Био Трибестерон ® таркибидаги фаол модда ( Якорцы стелющиеся )- Трибулус террестрис. Ўсимлигининг ер усти қисмидан юкори технология бўйича олинган усимлик препарати бўлиб, унда асосан фуростанол типидаги стероид сапонинлар мавжуд. У умумий тоник таъсирга эга ва репродуктив тизимнинг айрим функцияларини рағбатлантиради. Эркакларда жинсий либидони тиклайди ва яхшилайди, эрекция вақтини узайтиради. Сперматогенезни рағбатлантиради, сперма сонини ва уларнинг ҳаракатчанлигини оширади.

Био Трибестерон ® ни қўллашга кўрсатмалар:

            Эркаклар ва аёллар жинсий ва репродуктив касалликларда (монотерапия ва комплекс) даво учун қўлланилади,

            Эректил дисфункция, 

            Эрекцияни узайтириш,

            Бепуштликларда,

            Иммунологик бепуштлик;

            Варикоцеле- (уруг тизимчасидаги веналарнинг кенгайиши) натижасида келиб чиққан эркаклардаги бепуштлик;

            Комплекс терапиянинг бир қисми сифатида: 

Эректил дисфункция, шу жумладан либидонинг-(алокага хохишнинг) пасайиши 

            Идиопатик олигоастенотератозооспермия- (ажратилган сперма таркибидаги сперматозоидлар миқдори ва сифатининг пасайиши), 

           Аёлларда климакс даврида ва бачадон ампутациясидан кейинги нейровегитатив ва нейропсихологик синдромларда; 

            Ҳайз даврини нормаллаштиришда 

            Ҳайз олди синдромларида, ҳайз пайтида оғриқни камайтиради;

            Эндокрин муоммолар сабаб тухум ҳужайраларини ўз вақтида етилмаслигида

            Умумий холестерин даражасини пасайтириш учун дислипидемия.

 

          Қўллаш усули:

            Эректил дисфункция ва бепуштликни даволашда : 1-2 капсуладан кунига 3 махал овқатдан 30 минут кейин. Даволашнинг давомийлиги 3 ой давомида. Даволаш курси шифокор тавсиясига кўра такрорланиши мумкин.

            Аёлларда климакс даврида ва бачадон ампутациясидан кейинги нейровегитатив ва нейропсихологик синдромларида 1-2 капсуладан 3 махал 3 ой давомида овқатдан 30 минут кейин. Такрорий курслар - шифокор тавсиясига биноан.

            Эндокрин бепуштлиги бўлган аёлларда ҳайз даврининг 1-дан 12-кунига қадар кунига 3 марта 1-2 капсуладан фойдаланиш тавсия этилади. Ушбу курс ҳомиладорликгача вақти-вақти билан такрорланиши мумкин.

            Дислипидемия билан умумий холестерин даражасини пасайтириш учун: 2 капсуладан кунига 3 махал овкатдан 30минут кейин 3 ой. Такрорий курслар - шифокор тавсиясига биноан.

Қўллашга қарши кўрсатмалар:

            Био Трибестерон таркибий қисимларига юқори сезувчанлик;

            Оғир юрак-қон томир касалликлари (инсулт, миёкард инфаркти)

            Ҳомиладорлик ва лактация даврида;

            Буйрак касаллиги (оғир буйрак этишмовчилиги - CC <25 мл / мин ёки креатинин концентрацияси> 180 мкмол / л)

            Буйрак етишмовчилиги;

            Простата бези гиперплазияси;

            18 ёшгача.

To'liq ko'rsatish

Xarakteristikalar

Mahsulotning texnik tavsiflari, etkazib berish hajmi, ishlab chiqarilgan mamlakati, tashqi ko'rinishi va rangi haqidagi ma'lumotlar faqat ma'lumot uchun mo'ljallangan va nashr etilgan paytda mavjud bo'lgan eng so'nggi ma'lumotlarga asoslanadi.

Fikr-mulohazalar

review
Boshqa foydalanuvchilarga o'z tanloviga yordam bering - ushbu mahsulot haqida birinchi bo'lib o'z fikringizni bildiring.