Propeptid

Propeptid#1
Propeptid#2
Propeptid#3
Propeptid
Xarakteristikalar
Ta'rif
To'liq ma'lumot
Ma'lumotlar yangilandi: 11.08.2024
200 000 so'mdan

Ta'rif

Савдо белгиси:

Propepted CO Q10®

Чиқарилиш шакли: Капсула № 90, капсула флаконда.

Таркиби: 1 капсуладаги фаол моддалар: Коэнзим Q-10 25 мг; витамин B1 0,5 мг; витамин B2 12,5 мг; витамин B6 0,75 мг; аминокислоталар 461 мг (шу жумладан: BCAA 240 мг). Ёрдамчи моддалар: мкц (микрокристалл целлюлоза), калций стеарат.

Фармакологик таъсири: Пропептид Cо-Q10 инсон организми томонидан ишлаб чиқарилмайдиган аминокислоталар, тармоқланган ён занжирга эга бўлган - BCAA (Branched chain amino acids BCAA) - учта муҳим аминокислоталар мажмуаси - изолейцин, валин ва лейцин, коензим Q10 ҳамда витаминлар (B1, B2, B6) дан ташкил топган зардоб оқсилидан тайёрланган маҳсулот. Зардоб оқсили мушакларни ўсиши учун керакли бўлган аминокисоталар билан таъминлаб, организмда тез ўзлаштирилиши туфайли „тез“ протеин (Whey протеини) деб аталади. Ушбу қўшимча организм мушакларини тўғри ривожланиши учун керак бўлган аминокислоталар ва витаминлар билан таъминлаши сабабли мушак массасини оширишда самарали ҳисобланади.

Пропептид Cо-Q10 маҳсулотидан қуйидаги ҳолатларда фойдаланилади: 

Aқлий ва жисмоний фаолиятнинг пасайиши, доимий чарчоқ ҳолати, диққатни жамлай олмаслик, ўзлаштириш қобилиятининг бузилиши;

Даволаш жараёнини тезлаштириш, айниқса оғир касалликлардан, жарроҳлик амалиётларидан кейин;

Турли сабаблар туфайли келиб чиқадиган анемияларда;

Балоғат ёшида витаминларга бўлган эҳтиёжнинг ортишида;

Спортчиларда жисмоний чидамлиликни ошириш;

Жадал жисмоний машғулотлардан сўнг юзага келадиган мушак оғриқларини камайтириш; 

Стресснинг салбий таъсирининг олдини олиш;

Аёлларда менопауза даврида;

Жинсий қувват пасайишида;

Доимий парҳез билан юрадиганлар учун;

Организмнинг турли зарарли ташқи таъсирларга  умумий чидамлилигини ошириш;

Организмнинг ортиқча вазнидан ҳалос бўлиш учун;

Мускулларнинг ўсишини ҳамда қайта тикланишини тезлаштириш;

Оғир жисмоний меҳнатда ишловчилар учун организм умумий чидамлилигини ошириш учун тавсия қилинади.Қўллашга қарши кўрсатмалар:

BCAA - Тармоқланган ён занжирга эга бўлган учта муҳим аминокислоталар мажмуаси - изолейцин, валин ва лейцин – BCAA (инг. “Branched Chain Amino Acids”) деб номланади. Мушакларга қўшимча энергия бериши туфайли BCAA спорт билан шуғулланувчилар учун керакли ҳисобланади. BCAA асосан жигарда эмас, (кўпчилик аминокислоталардан фарқли равишда) балки мускулларда метаболизмга учрайди. BCAA оқсил ва биологик фаол моддалар: медиаторлар, гормонлар, иммуноглобулинлар, цитокинлар, хемокинлар, ўткир фаза оқсилларининг биосинтез жараёнларини тартибга солади. BCAA иммунитет ҳужайралари функциясини яхшилашда ва глутамин каби бошқа аминокислоталарни синтез қилиш учун азот донорлари сифатида ҳам хизмат қилади. BCAA нинг таркибини қисқа кўринишда кўриб чиқамиз.

Изолейцин - қондаги қанд миқдорини нормаллаштиради, мушак тўқималарини қайта тикланишига ёрдам беради ва гемоглобин синтези учун жуда муҳимдир.

Валин - мушакларнинг ўсиш тезлигини оширади, уларни қайта тикланиш ва янгитдан ҳосил бўлиш жараёнларини тезлаштиради.

Лейцин - тери ва мушакларни тиклайди, оқсил синтезига ёрдам беради, ҳужайралар ичидаги сигнал каскадига таъсир қилади, бу оқсил синтезига олиб келади. Бу мушакларнинг ўсишини тезлаштиради ва уларнинг парчаланишини секинлаштиради.

Propeptid Cо-Q10® сурункали касалликларда ва кекса ёшдаги фойдаланувчиларда мушак массаси йўқотилишини секинлаштиради ва терапевтик мақсадларда ҳам кенг қўлланилади.

Халқаро илмий тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, BCAA қабул қилувчиллар қонида мушак тўқималарининг шикастланганлигини кўрсатиб берувчи фермент - креатинкиназа BCAA қабул қилмайдиганларникига нисбатан кам чиққанлигини кўрсатади 

Коэнзим Q10 – энергия алмашинувида ва ҳужайралар митохондрийларининг нафас олиш занжирида иштирок этадиган витамин типидаги табиий фаол модда ҳисобланади. Коэнзимнинг илмий номи “Убихинон” “lat.- ubihitos” сўзидан олинган бўлиб “ҳамма жойда мавжуд” маъносини беради, коэнзим Q10 организмнинг ҳар бир ҳужайрасида мавжуд. Ҳужайраларнинг нафас олиш жараёнларида қатнашиб, AТФ синтезини оширади.

Клиник аҳамиятга эга антиоксидант таъсир кўрсатади. Коэнзим Q10 QT интервалини узайишига тўсқинлик қилади, жисмоний оғир машғулотлар вақтидаги чидамлиликни яхшилайди. Шунингдек, ҳужайралар митохондрияларида кислород етказиб бериш ва энергия ишлаб чиқаришни таъминловчи кимёвий реакциялар циклида марказий рол ўйнайди. Cо-Q10 қуйидаги жараёнларда муҳим ўрин тутади:

Юрак ва бошқа мушакларнинг гипоксик шикастланишни камайтиради (кислород етишмовчилигидан тўқималарнинг шикастланишида:

Витамин B1 (Тиамин) - бошқа B гуруҳ витаминлари сингари витамин B1 ҳам озиқ-овқат таркибидаги ёғ ва углеводлардан энергия ҳосил қилишда қатнашади. Тиамин халқ тилида “антистресс” витамини деб аталади, у ижобий кайфиятни сақлайди, хотира йўқотишнинг олдини олади, ўқиш-ўрганиш қобилиятини яхшилайди, стрессга чидамлиликни ва нерв ҳужайралари энергиясини оширади. Маълумки, B1 витаминининг оғир ва узоқ муддатли етишмаслиги, камдан кам ҳолларда учраса ҳам, асаб тизими, юрак ва овқат ҳазм қилиш тизими, шунингдек, организмнинг бошқа тизимларига таъсир кўрсатади. Мия инсон организмининг энг кўп энергия сарфловчи аъзоси, шунинг учун B1 витаминининг етишмаслиги марказий нерв тизимида турли муаммоларга олиб келади. 

Витамин B2 (Рибофлавин) – сувда эрувчи энг муҳим витаминлардан бири. Рибофлавин “Гўзаллик витамини” деб ҳам аталади, чунки тери, тирноқ ва сочларнинг ҳолати B2 витамини миқдорига боғлиқ. Рибофлавиннинг биологик роли унинг энг муҳим оксидловчи-тикловчи ферментлар таркибига кириши билан белгиланади. Ҳаво шароитлари, оғир психологик ва жисмоний юклар, орал контрацептивларни қабул қилиш, қалқонсимон безнинг яхши ишламаслиги, алкогол маҳсулотларини меъёридан ортиқ истеъмол қилиш организмдаги B2 витаминини камайтиради. B2 витамини организмнинг ўсиши ва репродуктив функцияларини тартибга солиш, ёш эритроцитлар ва антитаналар ҳосил бўлиши учун зарур. В2 витамини тери, тирноқлар, сочлар ва бутун организмнинг соғлигини сақлаш учун зарур ҳисобланади. 

Витамин B6 (пиридоксин) - B6 витамини аслида бир гуруҳ витаминлардан иборат: пиридоксин, пиридоксинал ва пиридоксамин. Улар бир бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, биргаликда таъсир қилади (калоризатор). B6 витамини антитаначалар ва қизил қон ҳужайраларини ҳосил бўлиши учун зарур ҳисобланади. Инсон организмида ўрни босилмайдиган аминокислота – Триптофанни ниацинга айлантиришга ёрдам беради. Турли асаб ва тери бузилишларининг олдини олишга хизмат қилади. Мушакларнинг тунги спазмлари, болдир суякларидаги томир тортишлари, қўл оғриқлари, оёқ невритларининг муайян шаклларини камайтиради. 

Туркестерон (ajuga turkestanica) – ўсимлик стероиди, экдистероид. Организмни умумий қувватлантирувчи, адаптоген ва анаболик хусусиятларга эга. Туркестерон организмда айниқса мушак тўқималарида оқсил биосинтезини кучайтиради, эритропоэз ва иммуногенез жараёнларини стимуллайди. Турли патологик шароитларда (миокард дистрофияси, жигар ва буйракларнинг токсик шикастланишларида, анемия ва ошқозон шиллиқ қаватидаги деструктив ўзгаришларда) орган ва тўқималарда бузилган метаболизмни қайта тиклайди. Организмни эрта қаришини олдини олади. 

Қўллаш усули ва дозалари: 2 капсуладан кунига 2 маҳал 3 ой давомида истеъмол қилинади. Қабул қилиш мақсади ва ҳолатга қараб дозалар ўзгариши мумкин. Тез сўрилиши ва самарали таъсири учун Propeptide Co-Q10®ни етарли миқдорда сув билан кунига 2 маҳал эрталаб ва тушликда, спортчилар учун машғулотлардан олдин (очлик ҳиссини камайтириш ва мушаклар тикланишини тезлаштириш учун) қабул қилиш тавсия этилади. 

Қўллашга қарши кўрсатмалар: Маҳсулот таркибидаги компонентларга юқори сезувчанлик мавжуд бўлса. 

Propeptide Co-Q10® маҳсулоти организм учун мутлақо зарарсиз бўлиб одатда яхши ўзлаштирилади, агар препарат компонентларига нисбатан юқори сезувчанлик аломатлари (терида қизариш, қичишиш) кузатилса қабул қилиш тўхтатилсин .

 

To'liq ko'rsatish

Xarakteristikalar

Mahsulotning texnik tavsiflari, etkazib berish hajmi, ishlab chiqarilgan mamlakati, tashqi ko'rinishi va rangi haqidagi ma'lumotlar faqat ma'lumot uchun mo'ljallangan va nashr etilgan paytda mavjud bo'lgan eng so'nggi ma'lumotlarga asoslanadi.

Fikr-mulohazalar

review
Boshqa foydalanuvchilarga o'z tanloviga yordam bering - ushbu mahsulot haqida birinchi bo'lib o'z fikringizni bildiring.