Солнечные двусторонние панели
- Bo'lim
- Ishlab chiqaruvchi
Xitoy
Tafsiya qilamiz
Ta'rif
МЧЖ "SOLARBEST" JINKO SOLAR Tiger Neo JKM575N-72HL4-BDV иккитомонламақуёш панелларини таклиф этади: 575 Втқувват, N туридаги монокристалл, катаклар сони 144, панель ҳажми 2278×1134×30 мм, оғирлиги 32 кг. Икки томонлама Bifacial қуёш панеллари анъанавий қуёш панелларига нисбатан бир қатор афзалликларга эга. Икки томонлама модулнинг ҳар икки томонида қувват ҳосил бўлиши мумкин, бу умумий энергия ишлаб чиқаришни 5-30% га оширади. Улар, шунингдек, анча бардошли, чунки иккала томони ҳам ультрабинафша нурланишига чидамли ва емирилиш муаммосига камроқ мойилдир.Тизимнинг баланс харажатлари ҳам камаяди, чунки икки томонлама модуллар кичикроқ массив ўлчамида кўпроқ энергия ишлаб чиқариши мумкин.
Инновацион Bifacial панеллари, одатдагидек, олд томонида таркибида минимал темир сақлаган мустаҳкам ойна ўрнатилган. Орқа томонида эса, оддий пластик эмас, балки акс этувчи ёруғлик энергиясини ўтказувчи шаффоф полимер ишлатилган. Бу турдаги қуёш батареялари 30 йилдан ортиқ хизмат қилиши мумкин. Bifacial панеллари юқори акс эттирувчи юзаларга ўрнатилганда (масалан, оқ текис том ёки ердаги оқ рангли тошларда) ва оптимал ўрнатиш бурчаги тўғри танланганда, панелнинг орқа томонида ишлаб чиқарилган қўшимча қувват туфайли самарадорлик 30% гача кўтарилади.
Нархи бир Ват учун - 0.24 $. (2 950 сум)
Шунингдек, сотувда:
- On-grid бир фазали қуёш инверторлари «GROWATT» 1500, 2000, 3000, 5000 Вт;
- Hybrid бир фазали қуёш инверторлари «GROWATT» 3000, 5000 Вт;
- DC 1000V қуёш панеллари учун PV кабель 4 мм2 (қизил ва қора); - қуёш панеллари учун коннекторMC4 (бир жуфти).
Xarakteristikalar
- Bo'lim
- Ishlab chiqaruvchi
Xitoy
Mahsulotning texnik tavsiflari, etkazib berish hajmi, ishlab chiqarilgan mamlakati, tashqi ko'rinishi va rangi haqidagi ma'lumotlar faqat ma'lumot uchun mo'ljallangan va nashr etilgan paytda mavjud bo'lgan eng so'nggi ma'lumotlarga asoslanadi.
Birga harid qilishadi
Fikr-mulohazalar
Baxo yo'q
Fikr-mulohaza qoldirish